Роман Абрамович "Рубин"ни сотиб олишга қизиқмоқда

"Челси" хўжайини Роман Абрамович Қозоннинг "Рубин" клубини сотиб олишга қизиқаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда "Бизнес Online" нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра россиялик миллиардер жорий февраль ойида Қозон шаҳрига ташриф буюрган ва у ерда бир ҳафта бўлган.

Унинг Қозонга ташриф буюришидан асосий мақсад “Лучано” спа-комплексида организмини тозалаш курсларини якунлаш бўлган. Бироқ, Абарамович ушбу вақт ичида шунингдек “Рубин” клуби раҳбарияти билан жамоани сотилиши масаласида ҳам музокаралар ўтказган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Абрамович 2003 йилдан буён “Челси” хўжайини ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!