Бразилия терма жамоаси таркибида 2002 йили жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Роналдо Россия яшил майдонларида старт олган мундиалнинг очилиш маросимида иштирок этди ва бу маросим ҳақида ўз фикрларани билдириб ўтди

Мен учун 80 минг мухлис қаршисида ўтган очилиши маросимида қатнашиш катта шараф. Бу жуда ажойиб бўлди. Кўп йиллар давомида мени қўллаб-қувватлаган мухлисларнинг ҳаёжонларини кўришни сўз билан ифодалаш қийин. Раҳмат ҳаммага. Россияни табриклайман ва Бразилияга омад, — деб ёзади Роналдо Инстаграм саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, турнир 14 июнь куни Москвада Россия ва Саудия Арабистони термалари ўртасидаги беллашув билан старт олди ва руслар 5:0 ҳисобида зафар қучди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98