Роналдо қишда жамоасига "Реал" ҳужумчисини олиб ўтмоқчи

  • 14 декабрь, 2018, 21:02
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испаниянинг "Вальядолид" клуби президенти Роналдо "Реал"даги ҳамюрти Винисиус Жуниорни ўз жамоасига олиб ўтишга қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Унга кўра яқин ўтмишнинг ёрқин юлдузларидан бири бўлган бразилиялик футболчи 18 ёшли футболчини қишки трансферлар даврида ижара асосида ўз жамоасига олиб ўтмоқчи. Айрим маълумотларга қараганда Роналдо бу борада аллақачон “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес билан гаплашган.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Винисиусни ёзда 61 млн евро эвазига сотиб олган эди. Ўтган давр мобайнида мадридликлар сафида жами 8та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!