Роналду ЖЧ-2018да Аргентина устидан ғалаба қозонмоқчи ва ...

Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду Россияда бўлиб ўтаётган мундиалда Аргентина билан тўқнаш келишни истамоқда.

33 ёшли футболчининг фикрича, агар у жаҳон чемпионатида асосий рақобатчиси Лионель Месси устидан ғалаба қозонса, унинг сўнгги йилларда эришган устунлигини янада мустаҳкамланади. Роналду жамоадошлари билан Аргентинани енгишга барча имкониятлари етади деб ҳисобламоқда.

Маълумот учун, мусобақа қуръасига кўра Портагулия ва Аргентина чорак финалда ўзаро тўқнаш келишлари мумкин. Бунинг учун Месси ва Роналду ўз жамоаларини аввал гуруҳ босқичидан, сўнгра нимчорак финалдан олиб ўта олиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!