Россия ЖЧ-2018 учун қанча пул сарфлайди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор Россия федерацияси келгуси йили сайёрамизнинг энг йирик мусобақасига мезбонлик қилади. Ушбу улкан турнирга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида мамлакатнинг бир нечта шаҳарларида янги стадионлар барпо этилди.

Таъкидлаш керакки, дастлаб мусобақага жами 619 млрд 670,5 млн рубль жалб этилиши белгилаб қўйилган эди. Бироқ, ушбу дастур учун белгиланган маблағларга яна қўшимча 19,1 млрд рубль жалб этиладиган бўлди. Шулардан 350 млрд 451,1 млн рубль федерал бюджетдан, 92 млрд 212,2 млн рубль маҳаллий бюджетдан ва қолган 196 млрд 179,3 млн рубль эса юридик шаҳслар томонидан молиялаштирилди. Демак, Россия ЖЧ-2018ни муносиб ўтказиш учун жами 638 млрд 842,6 млн рубль маблағ сарфлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги мундиал мамлакатнинг 11та шаҳридаги 12та стадионда бўлиб ўтади. Улар: Москва, Санкт-Петербург, Казан, Нижний Новгород, Саранск, Калининград, Волгоград, Екатеринбург, Самара, Сочи ва Ростов-Дон.

Аввалроқ, Россияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар кубоги тақвимини эълон қилган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!