Асосий мазмунга ўтиш
Теннис

Сабина Шарипова Хитойдаги турнирда ғолиб бўлди

Изоҳлар: 0

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси  Сабина Шарипова Хитойнинг Гуиянг шаҳрида ташкиллаштирилган мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг жуфтлик баҳсларида ғолиб бўлди.

Беларуслик Лидзия Марозава билан дуэт ҳосил қилган теннисчимиз финалда хитойлик Хиню Жианг/Кианхуи Танг дуэтини 55 дақиқа ичида 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этди ва турнирнинг жуфтлик баҳсларида ғолибликка эришди.

Бу Сабинанинг фаолиятида қўлга киритган умумий 14-соврини бўлди. Жуфтликда эса ўзининг учинчи совринини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

23 ёшли теннисчимиз сўнгги бор жуфтлик баҳсларида 2014 йил Бухорода ўтган турнирда ғолиб бўлган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ