Садио Мане: Кейта "Ливерпул"га келиб барчани ҳайрон қолдира олди, бироқ мени эмас

"Ливерпуль" форварди Садио Мане жорий мавсум бошида жамоага келиб қўшилган Наби Кейта ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Мен Кейтани яхши билардим, чунки биз “Зальцбург”да бирга ўйнаганмиз. Наби – ажойиб футболчи, аммо у ҳали ёш. У ҳали кўп нарсани кўриши ва ўрганиши лозим.

Кейта “Ливерпул”га келгач барчани ҳайрон қолдира олди, бироқ мени эмас. Умид қиламанки у буюк ишларга қодир.

Кейта биз билан бирга ўйнаётганидан хурсандмиз. Унинг жамоага имкон қадар кўпроқ ёрдам беришини хоҳлайман”, - дейди Мане.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!