
Салоҳ Миср термаси самолётидан унинг сурати олиб ташланишини сўради (ФОТО)
“Ливерпуль” клуби ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ миллий терманинг самолётига туширилган суратини олиб ташланишига эришди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Миср термаси футболчилари ва раҳбариятини ташувчи EgyptAir самолётида маҳаллий WE компанияси логоси билан Муҳаммад Салоҳнинг сурати акс этган.
Мазкур компания Салоҳ билан ҳамкорлик шартномасини имзолаган Vodafone билан рақобатчи саналади. Шу сабабли келишмовчиликлар юзага келмаслиги учун Муҳаммад Салоҳ унинг суратини самолётдан олиб ташланишини сўраган.
“Муҳаммад Салоҳни қўллаб-қувватлаган ҳолда унинг Англиядаги барча шартномаларига ҳурмат билан қарашимизга барчангизни ишонтираман”, – деди Миср спорт вазири.
Фикрлар