Санжар Қувватов: Мақсадимиз бугун ғалаба қозониш эди

  • 14 июль, 2018, 08:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор кеча Суперлиганинг қолдирилган 14-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Жумладан, шу куни Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган “аждарлар” посбони Санжар Қувватов ўзининг учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Биз анчадан бери ғалаба қозона олмаяпмиз. Бугун барча ҳаракатимиз  учрашувда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилиш эди. Афсуски, бундай бўлмади. Ўтган ўйинда ҳам ҳисобда олдинда бориб, дуранг қайд этиб қўйдик. Бугунги учрашувда анча ҳаракат қилдик, ғалаба қозониш учун. Биламан, мухлисларимиз биздан ғалаба кутишаяпти. Биз кейинги ўйинларимизда албатта уларни хурсанд қиламиз.”, - дейди Қувватов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!