Санжар Рашидов: Мухлислардан қарзимиз бор эди

Бугун Pepsi Суперлига қолдирилган 14-тур доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг баҳсда энг яхши футболчи деб топилган,"Сўғдиёна" жамоаси сардори Санжар Рашидов матбуот анжуманида қатнашди. Бу ҳақда Жиззах клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.  

"Ўйин оғир бўлди. Бундай баҳс бўлишини билардик ва муносиб тайёргарлик кўрдик. Мураббийимиз ҳужумкор ўйин кўрсатишимизни айтди ва биз буни уддаладик, ҳам ғалаба қозондик.

"Металлург"га қарши баҳсдаги мағлубиятдан сўнг мухлислардан қарзимиз бор эди. Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Жамоага қайтганимдан хурсандман. Мухлисларга катта рахмат", - деб айтиб ўтди Рашидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!