Санжарбек Раҳмонов навбатдаги жангида АҚШлик рақибини мағлубиятга учратди

  • 8 декабрь, 2018, 10:01
  • 0
  • Бокс

Аввал хабар берганимиздек бугун машҳур чарм қўлқоп устаси Флойд Мэйвезер билан ҳамкорлик қилаётган ҳамюртимиз Санжарбек Раҳмонов Лас-Вегас шаҳридаги «Sam’s Town Hotel & Gambling Hall» саройида ўзининг профессионал боксдаги ўн учинчи жангини ўтказди.

Ҳамюртимизга шу куни АҚШлик Жонатан Стил рақиблик қилди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланди. Тўқнашув якунига кўра ҳакамлар бир овоздан Санжарнинг 77:75, 77:75, 78:74 ҳисобида ғалаба қозонганини қайд этишди.

Маълумот учун, ушбу жанг Санжарбек Раҳмоновнинг фаолияти давомидаги 13-жанг бўлди. У шуларнинг 11тасида рақибларини ер тишлатган бўлса, бир жангда дуранг қайд этган. Фақат битта жангда мағлубиятга учраган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!