Сариқ карточкалар эвазига навбатдаги турда майдонга тушмайдиган футболчилар

CHERY AUTO

ЎзПФЛ Спорт бошқармаси мутахассислари чемпионат ва биринчиликларимизда тўп сурувчи футболчиларнинг йиғилиб қолган сариқ карточкалар туфайли навбатдаги тур ўйинларини ўтказиб юборувчи футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра:

Tecno

Ёшлар лигаси

Миржалол Жумаев ва Хуршид Олимов (иккаласи ҳам “Бухоро”дан) 13-турда “Насаф”га қарши учрашувда таркибга киритилмайди.

Про-лига

Олим Каримов (“Шўртан”) 9-турда “Машъал”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Футзал

Ҳаким Абдурашидов (“Навбаҳор”) 9-турда “Бухоро”га қарши ўйинда майдонга туширилмайди.

Тимур Садиров (“Пахтакор”) 9-турда “Бунёдкор”га қарши ўйинни мухлислар орасидан кузатишга мажбур.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!