Сарри истеъфога чиқарилса, ўрнини ким эгаллайди?
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Маурицио Саррига эҳтимолий ўринбосар тайинлаш борасида бир қарорга келди.

Sport Mediaset нашри тарқатган хабарга кўра агар 60 ёшли италиялик мутахассис ишдан олинса, ўрнига айни дамда унга ассистентлик қилаётган Жанфранко Зола тайинланиши мумкин. Айнан Зола мавсум якунигача жамоани бошқариб туради ва шундан сўнг “аристократлар” мавсумлар оралиғида топ даражадаги мураббий олиб келишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” АПЛнинг меҳмонда ўтган сўнгги 3та баҳсида мағлуб бўлди. Лондонликлар ушбу 3та ўйинда ўз дарвозаларидан 12та гол ўтказиб, рақиб дарвозасига бирорта ҳам гол ура олишмади. Сарри шогирдлари айни дамда мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб туришибди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98