Саутгейт Рунини терма жамоага чақирди, у 15 ноябрь куни хайрлашув учрашувини ўтказади
Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт яқинлашиб келаётган АҚШ ва Хорватияга қарши баҳслар учун таркибни эълон қилди.
Эътиборлиси, АҚШнинг "Ди Си Юнайтед" клубида фаолият олиб бораётган Уэйн Руни ҳам икки йиллик танаффусдан яна терма жамоага чақирилди. Таъкидлаш керакки, АҚШга қарши баҳс 33 ёшли футболчи учун терма жамоадаги хайрлашув учрашув бўлади.
Дарвозабонлар: Маркус Беттинелли, Алекс Маккарти, Жек Батленд, Жордан Пикфорд;
Ҳимоячилар: Трент Александр-Арнольд, Жо Гомес, Бен Чилуэлл, Майкл Кин, Люк Шоу, Жон Стоунз, Льюис Данк, Киран Триппьер, Кайл Уокер;
Ярим ҳимоячилар: Росс Баркли, Харри Уинкс, Эрик Дайер, Жордан Хендерсон, Деле Алли, Жесси Лингард, Рубен Лофтус-Чик, Жейдон Санчо, Рахим Стерлинг;
Ҳужумчилар: Харри Кейн, Маркус Рэшфорд, Дэнни Уэлбек, Каллум Уилсон, Уэйн Руни.
Эслатиб ўтамиз, Англия дастлаб 15 ноябрь куни АҚШга, кейин эса 18 ноябрь куни Хорватияга қарши ўйин ўтказади.
Фикрлар