Серена Уильямс "US Open" турнирида опасига қарши кортга чиқади

Америкалик Серена Уильямс ўз юртида ўтаётган "Катта дубулға" туркумига кирувчи "US Open" турнирида  учинчи даврага йўл олди.

Серена иккинчи даврада германиялик Карина Виттхёфтни ҳар иккала сетда 6:2 ҳисобида мағлуб қилди.

Энди Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган ушбу мусобақанинг навбатдаги босқичида Серена ўзининг опаси Винус Уильямс билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!