Серена Уильямс германиялик теннисчилардан қутила олмаяпти

Америкалик теннисчи Серена Уильямс Уимблдон турнирининг ярим финал баҳсида германиялик Юлия Гёргесга қарши кортга чиқди.

Лондон шаҳрида ўтказилган мазкур баҳсда Серена рақиби устидан 6:2, 6:4 ҳисобида зафар қучди ва "Катта дубулға" туркумига кирувчи мусобақанинг финал босқичига йўл олди.

Шу тариқа финалга йўл олган Серена сўнгги ҳал қилувчи баҳсда яна бир германиялик теннисчи Анжелик
Керберга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!