Серхио Рамос: “Реал” ҳар бир мағлубиятни оғир қабул қилади
“Реал Мадрид” жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос “Малага”га қарши (2:1) кечган Ла Лига 19-туридан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Реал” учун қийин пайтларда гол уриш доим ёқимли. “Малага”га қарши учрашувда мушкул вазиятдан чиқиб кета олдик. “Реал” ҳар бир мағлубият оғир қабул қилади, шу сабабли доим ғалаба қозонишни истаймиз.

Мавсумни яхши бошладик ва ҳар қандай қийин ҳолатда бирга бўлишимиз керак. Мазкур ғалаба “Севилья”дан учралган мағлубиятни унутишга ёрдам беради”, — дейди Серхио Рамос.
Эслатиб ўтамиз, “Малага”га қарши ўйина испаниялик ҳимоячи дубль муаллифига айланди ва айнан унинг голлари мадридликлар ғалабасини таъминлади.

Фикрлар