Шота Арвеладзе: Ҳали қийин ўйинлар кутиб турибди
"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвладзе Pepsi Суперлига 16-туридан ўрин олган "Бухоро"га қарши кечган (2:0) учрашувдан кейин ўйин хусусида фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Тошкент клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Танаффусдан кейин бошлаш ҳамиша қийин. Бир ойча расмий ўйинда майдонга тушмадик. Яна аввалги суръатга қайтишимиз талаб этилади. Иссиқда футбол ўйнаш қийин, футболчилар юқори тезликда ҳаракат қилмайди. Биз учрашувда назоратни қўлга олдик. Биринчи бўлимда вазиятлардан фойдаланиб, ўйинни тугатиш имкониятига эга эдик. Аммо "Бухоро" ҳам яхши жамоа, улар ҳимояда кам хато қилишади.
Ғалабани яхши старт деб ҳисоблайман. Олдимизда тиғиз тақвим турибди. Таркибни яхши кучайтардик, бу бизга ротацияни амалга оширишга имкон беради. Ҳали қийин рақиблар билан ўйинлар кутмоқда. Ҳеч бир учрашувни енгил кечади деб бўлмайди", - деб айтиб ўтди грузиялик мутахассис.
Фикрлар