Швеция терма жамоаси ярим ҳимоячиси АПЛга кўчиб ўтиши мумкин

Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби ярим ҳимоячиси Эмиль Форсберг "Эвертон" клубининг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Todomercadoweb тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар Швеция терма жамоаси аъзосининг ЖЧ-2018да кўрсатган ёрқин ўйинларидан сўнг уни сотиб олишни мақсад қилишган.

Маълумот учун, Форсберг якунланган мавсум Бундеслигада жами 21та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!