"Сўғдиёна" - "Қизилқум". Превью

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур доирасида “Сўғдиёна”  ўз майдонида “Қизилқум” жамоасини қабул қилади. Жиззах клуби расмий сайти эса ушбу ўйин превьюсини тақдим этди.

Tecno

Ўтган мавсумда

Биринчи давра 6-турида “Сўғдиёна” меҳмонда “Қизилқум”га  қарши баҳс олиб борган.  Ушбу баҳснинг 27-дақиқасида Санжар Рашидов ҳисобни очган эди. 52 дақиқада Илхом Юнусов пенальтидан ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шу тариқа ўйинда дуранг натижа қайд этилган эди.

Иккинчи давра 21-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилди. Баҳснинг 54-дақиқасида Санжар Рашидов ҳисобни очган бўлса, 73-дақиқада Акром Бахриддинов ҳисобни тенглаштирди.

Ўзаро устунлик

“Сўғдиёна” ҳамда “Қизилқум”  клублари Олий лигада шу кунгача 28 бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 7 та, “Қизилқум” ҳисобида 14 та ғалаба мавжуд. 7 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик  навоийликлар томонида:  25:36. “Сўғдиёна”  ўзаро ўйинларда 28 очкони қўлга киритган бўлса , “Қизилқум” 49 очкони қўлга қиритган.  “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси 4:1, “Қизилқум”нинг энг йирик муваффақияти  ҳам 4:1

 “Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:

16.09.2017 «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 1:1
01.07.2016 «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 1:1
02.08.2015 «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 4:1
07.11.2014  «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 1:0
17.08.2013 «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 2:1
19.03.2011 «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 0:2
19.08.2009 «Сўғдиёна» – «Қизилқум»0:1
10.05.2008 «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 2:0
29.08.2006 «Сўғдиёна» – «Қизилқум»0:2
12.06.2005 «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 0:0
03.05.2004 «Сўғдиёна» – «Қизилқум»2:0
22.06.2002 «Сўғдиёна» – «Қизилқум»1:2
01.10.2001 «Сўғдиёна» – «Қизилқум »1:0
01.06.2000  «Сўғдиёна» -«Қизилқум»2:0

ЎЗаро ўйинлар ҳақида факт:

Жиззахдаги 14 та ўйиндан 7 тасида “Сўғдиёна”, 4 тасида “Қизилқум” ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

Ўйин вақти ва жойи

Ёшлар лигаси баҳси 28 март куни соат  15:00 да “Ғаллаорол” стадионида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 29 март куни 18:00 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.

“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Қизилқум” (Навоий)

Ҳакамлар: А. Рисқуллаев (Тошкент), Р. Нугманов (Тошкент), Д. Сайлавов (Тошкент), Ф. Янсупов (Тошкент)

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент)

Комиссар: Б. Арипов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!