"Сўғдиёна" янги автобусга эга бўлди (фото)
Бугун “Сўғдиёна” стадионида шартнома имзолаган футболчиларни кенг омма қаршишида таништириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жиззах клуби расмий сайти хабар бермоқда.
Маросимдан сўнг мухлислар учун яна бир кутилмаган сюрприз тақдим этилди. Эндиликда “Сўғдиёна” жамоаси яна бир автобусга эга бўлди. Уни мухлислар қаршисида жамоа сардори Санжар Рашидовга Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Алибекович Солиев тантанали равишда топширди.



Фикрлар