“Соғлом авлод” стадионида ишлар жадал суръатда давом этмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг талабига биноан энг аввало майдон сифатини яхшилаш ҳамда стадионда мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида трибунадаги ўриндиқларни бутунлай янгитдан қилиш, ҳисобни акс эттирувчи электрон табло, ҳомий ташкилотларнинг видео-ролигини реклама қилиб борувчи махсус электрон таблоларни замонавий кўринишга келтириш бўйича вилоят ҳокими масъул шахсларга топшириқ берганди.

Мазкур ишларнинг қай даражада олиб борилаётганини шахсан вилоят ҳокимининг ўзи назорат қилиб бормоқда. Жумладан, клуб матбуот хизмати берган хабарга кўра, бугун эрта тонгда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Соғлом авлод” стадионига ташриф буюриб, ҳомий ташкилотлар ўртасида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди ва янги мавсумга тайёргарлик ишлари қандай бораётгани билан яқиндан танишди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!