Спортчиларимиз қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди

Жорий йилнинг 21-23 сентябр кунлари Россиянинг Тула шаҳрида қўл жанги бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Дунёнинг 14 давлатидан ташриф буюрган спортчилар орасида вакилларимиз муваффақиятли иштирок этиб, 9 та олтин медални қўлга киритишди ва бу билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.

Qul jangi

14-15 ёшли спортчилар қарама-қаршилигида Исмоил Алимардонов (36 кг) ва Муҳаммадали Мустафо (70 кг), 16-18 ёшлилар ўртасида Улуғбек Мамадиев (50 кг), Абдулманноп Ибраҳимов (65 кг), 18-21 ёшли спортчилар ўртасида тўқнашувларда Исроил Рамазонов (55 кг), Оғабек Қодиров (75 кг) ва Шаҳзод Ғаниев (80 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Sugdiana

Қизлар ўртасидаги баҳсларда Маҳлиё Хабибуллаева (65 кг – 18-21 ёшлилар ўртасида) ва Сўғдиёна Камолдинова (60 кг – 16-17 ёш) олтин медални қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!