Стол тенниси бўйича ўтказилган турнирда ғолиблар аниқланди

Маҳаллалар айниқса, узоқ қишлоқ ва овулларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, уни янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 15 август куни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида стол теннис спорт тури бўйича мусобақа кўтаринки руҳда ўтказилди.

Мусобақада жами 80 нафар спортчи ёшлар (шундан 40 нафари қизлар) ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

2007-2009 йилларда туғилган қизлар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин - Абдусатторова Умида
2-ўрин - Суюнова Бибиойша
3-ўрин - Норалиева Дилнура

2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин - Аннамаҳматов Бекзод
2-ўрин - Рўзиқулов Ёдгор
3-ўрин - Сайдуллаев Даврон

2003-2004 йилларда туғилган қизлар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин - Асадова Мафтуна
2-ўрин - Содиқова Шахризода
3-ўрин - Раимова Дилфуза

2005-2006 йилларда туғилган қизлар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин - Нормўминова Луиза
2-ўрин - Жумақулова Меҳрибону
3-ўрин - Нарзуллаева Маржона

2003-2006 йилларда туғилган қизлар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин - Рустамова Гулшода
2-ўрин - Назирова Нозима
3-ўрин - Қаюмова Севинч

Мусобақада ғолиблик ва совринли ўринларни эгаллаган спортчи ўқувчилар ташкилотчилар томонидан ажратилган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!