Таэквондо усталари Тошкентда жам бўлишди (фото)

Пойтахтимизда Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги учун Осиё минтақаси мусобақаси давом этмоқда.
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси, Осиё таэквондо иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси ҳамкорлигида илк бор ўтказилаётган нуфузли мусобақада ўттиздан зиёд давлатдан беш юздан ортиқ кучли таэквондо усталари совринли ўринлар билан бирга 2020 йили Япониянинг Токио шаҳри мезбонлик қиладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи рейтинг очколари учун баҳслашмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!