Тамом! Виллиан "Манчестер Юнайтед"га ўтади

  • 28 июля, 2018, 12:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Манчестер Юнайтед" клуби "Челси" билан бразилиялик ярим ҳимоячи Виллианнинг трансфери борасида ниҳоят келишувга эришди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Унга кўра манкуанликлар 29 ёшли футболчи учун “аристократлар” ҳисоб рақамига нақд 75 млн евро ўтказиб беришади. Таъкидлаш керакки, Виллианнинг хизматларига шахсан МЮ бош мураббийи Жозе Моуриньо қизиқиш билдирмоқда. Айтиш лозимки, португалиялик мутахассис “Челси”да фаолият олиб борган пайтларида Виллиан унинг қўл остида тўп сурган ва шу боис у футболчининг имкониятларини яхши билади.

Маълумот учун, Виллиан ўтган мавсум “Челси” сафида жами 55та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 12та голли узатмага муаллифлик қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию