Тайсоннинг рақиби ким бўлиши маълум бўлди

Аввалроқ хабар берганимиздек, оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри 9 июнь куни яна профессионал рингга қайтишни режалаштирганди.

Яна фаолиятини бошламоқчи бўлган британиялик боксчи Манчестерда албаниялик собиқ жаҳон чемпиони Сефер Сеферига қарши рингга чиқади. Бу ҳақида Boxer нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, Сефери фаолияти давомида 23 жангда ғалаба қозониб, (21 нокаут) 1 маротаба мағлубиятга учраган.

Фьюри эса 25 жангда иштирок этиб, ҳар баҳни ўз фойдасига якунлаган. Маълумот учун, 29 ёшли боксчи охирги жангида Владимир Кличкони енгиб фаолиятини якунлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!