Асосий мазмунга ўтиш
Теннис

Теннис қироли Цинциннати турнирида қатнашмайди

Nurali
Изоҳлар: 0

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Цинциннатида бўлиб ўтадиган нуфузли турнирни ўтказиб юборадиган бўлди

Айни кунларда АҚШнинг Цинциннати шаҳрида теннис оламидаги энг йирик мусобақалардан бири старт олди. Бироқ ушбу нуфузли турнирда айни пайтда жаҳон рейтингини бошқариб бораётган испаниялик ракетка устаси Рафаэль Надаль иштирок эта олмаслигини маълум қилди. 

"Бахтга қарши, Огайодаги мусобақада иштирок эта олмайман. Соғлигим ҳақида ўйлашим керак. Мусобақа директори мени тўғри тушунгани учун миннатдорман. Ўйлашимча, бу билан турнир дажарасига салбий таъсир бўлмайди. Бундай қарор қабул қилишим керак эди. Албатта, турнирларни ўтказиб юбориш ёқмайди, аммо соғликни тиклаш учун шундай қарор қилишим керак эди. Ҳали олдинда Дэвис кубогининг ярим финали ва АҚШ очиқ чемпионати турибди", – дейди испаниялик ракетка устаси. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ