Теннис қиролини терма жамоага олишмади

 

 

Жаҳоннинг энг кучли теннисчиси сифатида жаҳон рейтингини бошқариб турган Энди Маррей шу йилнинг 3-5 кунлари Дэвис кубоги доирасида Канадага қарши сафарда учрашув ўтказадиган Буюк Британия терма жамоаси рўйхатига киритилмади.

Терма жамоа раҳбарияти мамлакат шарафини ҳимоя қилишни Даниэль Эванс, Кайл Эдмунд, Жейми Маррей ва Доминик Инглотга топширди.

Буюк Британия терма жамоаси сардори Леон Смитнинг айтишича, Энди Маррейнинг Канадага қарши ўтказиладиган учрашувда қатнашиши бўйича музокаралар давом этмоқда. Агар теннисчи рози бўлса, унда таркибда ўзгариш рўй беради.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!