Тезкор хабар! ФИФА "Челси"га футболчи сотиб олишни тақиқлаб қўйди
ФИФА «Челси»ни вояга етмаган футболчиларнинг халқаро трансфер ҳуқуқларини бузишда айбдор деб топди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, «кўклар» томонидан ёш футболчиларни трансфер қилиш ва рўйхатдан ўтказиш қоидалари бузилгани аниқланган. Шунинг учун клубга кейинги 2 та трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқлаб қўйилди.
Шу тариқа, «аристократлар» 2019 йил ёзида ва 2020 йил январида янги футболчи харид қила олмайдиган бўлишди. Шунингдек, клуб 600 минг франк жаримага ҳам тортилган.
Фикрлар