Тони Кроос Лопетегининг истеъфосига ўз муносабатини билдирди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос ўзининг твиттердаги саҳифасида бош мураббий Хулен Лопетегининг истеъфоси борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Футболчилар учун энг катта мағлубият бу мураббийнинг кетишга мажбур бўлганидир. Лопетеги ажойиб мураббий ва ажойиб инсон эди. Раҳмат, Хулен!”, - деб ёзади германиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Лопетеги “Реал” бошқарувида бор йўғи 137 кун ишлади холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!