Асосий мазмунга ўтиш

Енгил атлетика

Тошкентда энг кучли атлетлар аниқланди

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Тошкентда енгил атлетика бўйича хотира турнири ўтказилди.

Пойтахтимизда ёшлар ўртасида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотда очиқ турнир ўтказилди.

Мусобақанинг узунликка, баландликка ва уч ҳадлаб сакраш баҳсларида Алина Яблокова, Алина Арипова, Нигина Исоева, Жаҳоҳир Нориев, Шаҳзод Жураев, Вадим Чикалов энг баланд маррани забт этди.

Ядро улоқтириш баҳсларида Евгения Ильиних қизлар ўртасида биринчи бўлган бўлса, Рашид Содиқов ўғил болалар ўртасида олтин медални қўлга киритди.

Турли масофаларга югуришда Азамат Тауров, Юсуфжон Абдуллаев, Фарида Солиева, Маржона Баратова марра чизиғини биринчилардан бўлиб босиб ўтди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ