Турк нашри: Аслида Евро-2024 мезбонлиги Туркияга насиб этиши керак эди, чунки...

Хабарингиз бор кеча УЕФА ижроқўми 2024 йилги Европа чемпионатига мезбонлик қилувчи мамлакат номини эълон қилди.

Унга кўра Германия овоз бериш якунларига кўра Туркияни ортда қолдириб, мусобақа мезбонлигини қўлга киритди. Аниқроғи, овоз бериш жараёнида 12та аъзо немисларни танлаган бўлса, яна 4таси туркларни қўллаб-қувватлаган. Биттаси эса бетараф бўлган.

Туркиянинг Milliyet нашри тарқатган хабарга кўра овоз бериш жараёнларидан олдин УЕФА ижроқўмининг 9та аъзоси Туркияга овоз беришни режалаштирган. Агар вазият шундай якунланганида 9:7 ҳисобида мезбонлик туркларга насиб этар эди.

Бироқ, УЕФА президенти Александер Чеферин якунда уларнинг 5тасини Германия учун овоз беришга кўндирган ва натижада мезбонлик айнан немисларга насиб этди.