U-23 Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди (ФОТО)
Ҳозиргина Малайзия пойтахти Куала Лумпур шаҳрида U-23 терма жамоалар ўртасидаги навбатдаги Осиё чемпионатига саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Таъкидлаш керакки, ушбу саралашларда жами 44та терма жамоа иштирок этади. Саралаш баҳсларига жами 12та терма жамоа мезбонлик қилади. Эътиборлиси, улар қаториди Ўзбекистон ҳам бор.
Унга кўра мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон терма жамоаси “F” гуруҳидан жой олди. Бизга саралаш босқичида Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон термалари рақиблик қилишади.
Эслатиб ўтамиз, бу сафарга U-23 Осиё чемпионатига 2020 йил Таиланд мезбонлик қилади. Унда кучли учликка кирган терма жамоалар ўша йили Токиода бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади.
Фикрлар