УЕФА "Марсел"ни 2 йилга еврокубоклардан четлатди, аммо...

УЕФА Франциянинг “Марсель” клубини ўтган мавсум мухлислари келтириб чиқарган жанжал сабаб 2 йилга еврокубокларда иштирок этишдан махрум қилди.

Бироқ, кейинчалик бу қарор шартли жазога алмаштирилди. Унга кўра марселликлар янги мавсумда еврокубоклардаги илк учрашувини мухлисларсиз ўтказишади ва бундан ташқари 100 минг евро жарима ҳам тўлашади.

Эслатиб ўтамиз, “Марсель” ўтган мавсум Франция чемпионатида 5-ўринни эгаллаган ва Европа лигасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган эди.

Таъкидлаш лозимки, УЕФА бундан аввал “Милан”ни ҳам молиявий фэйр-плейга амал қилмагани учун 2 мавсумга еврокубоклардан четлатган эди. Бироқ, кейинчалик спорт арбитраж суди УЕФАнинг бу қарорини бекор қилди ва “россонерилар”га янги мавсумда Европа лигасида иштирок этишга руҳсат берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!