УЕФА VAR тизими борасида бир қарорга келди

УЕФА VAR тизимини қачон ЕЧЛ, Европа лигаси ва Миллатлар лигасида йўлга қўйишини эълон қилди.

Ташкилот ижроқўмитаси VAR тизимини Европа чемпионлар лигасининг 2019-2020 футбол мавсумининг плей-офф босқичида иш бошлашини маълум қилди.

Жорий тизим, ЕВРО-2020 ҳамда Европа лигасида 2020 йилдан қўлланилиши бошланади. Шу қатори, Миллат лигаси-2021 финал учрашувида ҳам ҳакамлар VAR тизими ёрдамида иш олиб боришади.

- Ишончим комилки, 2019 йилга қадар биз VAR тизимини тўлақонли ишлата оладиган базани ярата оламиз, - деди УЕФА президенти Александр Чеферин.