Уайлдер ва Фьюри супер тўқнашув олдидан нималар деди?

  • 1 декабрь, 2018, 14:09
  • 0
  • Бокс

2 декабр куни (Тошкент вақти билан тонгда) Лос-Анжелес шаҳрида супер оғир вазн тоифасида йилнинг энг шов-шувли жангларидан бири бўлиб ўтади. Унда ушбу вазн тоифасида WBC чемпионлик камари соҳиби америкалик Деонтей Уайлдер собиқ жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюрига қарши рингга кўтарилади.

Уайлдер vs Фьюри. Жошуадан кейин ким биринчи?

Ҳар икки боксчи ҳам мазкур жангдан кейин фаолиятидаги рекорд гонорарга эга бўлишади. Унга кўра, Уайлдер 14 млн доллар олса, Фьюри 10 млн доллар ишлаб олади. Бундан ташқари гонорарга яна АҚШ ва Буюк Британиядаги пулли трансляциялардан тушган маблағларнинг маълум бир қисми қўшилиши мумкин.

Жанг олдидан боксчилар билдирган фикрлар

Тайсон Фьюри, даъвогар:

Мен сизга ҳеч қандай даъвогар эмасман. Мен жаҳон чемпиони бўлганман ва буни унумаслигингиз керак. Мен бу элитадаги энг зўрларнинг зўриман. Уайлдерга қарши жанг бирлаштирувчи жанг ҳисобланади. Чемпион чемпионга қарши. Биз шоуни бошлаяпмиз. Ҳамма бу икки етакчи боксчининг тўқнашувини кўришни истамоқда.

Деонтей Уайлдер, WBC камари соҳиби:

Фьюри Кличкони мағлуб қилмади. Владимир ўзини ўзи мағлуб этди ва буни биз барчамиз биламиз. Агар Кличко шунчаки кўпроқ зарба йўллаганда, жанг унинг фойдасига ҳал бўларди. Фьюри ишониб ҳаракат қилгани учун фаоллик кўрсатди, Владимирда бу кузатилмади, аммо бу гал Тайсон умуман бошқа нарса кутиб олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!