Унаи Эмери: Бельериннинг жароҳати жиддий

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери кеча “Челси”га қарши баҳсда жароҳат олган Эктор Бельерин ҳақида гапириб ўтди.

“Эртагача кутамиз, лекин унинг тиззасидан жароҳат олгани аниқ. Шифокорларнинг илк тахминларига кўра бу жиддий жароҳат. Эртага ёки душанба куни бу борада аниқ маълумотларни биламиз. Умид қиламизки, ҳаммаси биз ўйлаганчалик жиддий бўлиб чиқмайди.

Бизда Мэйтлэнд-Найлз, Лихтштайнер, шунингдек Женкинсон каби футболчилар бор", - дейди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, 23 ёшли Бельерин жорий мавсум “канонирлар” сафида жами 20та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 6та голига ассистентлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!