“УзТонг Хонг Ко” Андижонда ўтказилган "ЎФА Кубоги" ғолиби бўлди

Шу йилнинг июль ойида автосаноат тизимида фаолият юритувчи қўшма корхоналар ўртасидаги футбол мусобақалари бошланган эди. Мазкур мусобақада водий вилоятларида бир тармоқда фаолият юритувчи  корхоналарнинг 9та жамоаси иштирок этди.

Жамоалар мусобақада икки гуруҳга бўлинган ҳолда қатнашди. Тўрт ой давомида баҳслар  ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Соғлом Авлод” ўйингоҳи, Бўстон даҳасидаги БЎФМ ҳамда Шўрбулоқдаги футбол акдемиясининг футбол майдонларида бўлиб ўтди.

ЎФА расмий сайтининг хабар беришича жорий йилнинг 28 октябрь куни Шўрбулоқдаги футбол академиясининг сунъий қопламали  ўйингоҳида “ЎФА кубоги” мусобақасининг финал ўйини ўтказилди. Финал баҳсида Андижон вилоятининг “УзТонг Хонг Ко” қўшма корхонаси ҳамда Фарғона вилоятида фаолият юритувчи “Уз Санг Ву” қўшма корхоналари жамоалари ўзаро куч синашдилар. Беллашувда “Уз Тон Хонг Ко” жамоаси 3-0 ҳисобида ғалаба қозонииб, бош совринни қўлга киритди.
 
Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳар икки финалчи жамоаларни қутлаб, ғолибларга Кубок ва совғаларни топширди.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!