Асосий мазмунга ўтиш
Велоспорт

Велопойгачимиз Осиё чемпионати шоҳсупасида

Изоҳлар: 0

Байҳрайнда велоспорт бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда.

Мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар дастлабки совринга эга бўлди. Ўсмирлар ўртасида ўтказилган шахсий биринчилик пойгаларида Искандар Шодиев маррага пешқадамлар сафида келди.

Осиё чемпионатида учинчи натижани қайд этган Искандар Шодиевга бронза медаль топширилди.

SPORTS.uz

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ