"Вест Хэм" Чичаритони "Валенсия"га сотишни хоҳламади

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ўзининг мексикалик форварди Хавьер Эрнандесни (Чичарито) "Валенсия"га қўйиб юборишни истамади. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “кўршапалаклар” 30 ёшли футболчи учун “болғачилар”га 8 млн евро таклиф қилишган, аммо якунда рад жавобини олишган.

Маълумот учун, Чичарито жорий мавсум АПЛда жами 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!