"Вест Хэм" Чичаритонинг йўлини тўсиб қўйди

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби форварди Хавьер Эрнандеснинг (Чичарито) жамоадаги тақдири ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда Чичарито жамоасини ўзгартиришни хоҳламоқда ва бу борада хатто “Валенсия” билан оғзаки келишувга ҳам эришган. Бироқ, “болғачилар” ушбу трансферни ҳозирча музлатиб қўйишди. Чунки, жамоанинг боша бир форварди Марко Арнаутовичга ҳам Хитойдан супер таклиф бўлмоқда. Агар улар австриялик футболчини сотиб юборишса Чичаритони таркибда олиб қолишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!