"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед" футболчисини текинга қўлга киритмоқчи
Лондоннинг "Вест Хэм" клуби "Манчестер Юнайтед"нинг тажрибали ҳимоячиси Антонио Валенсияга жиддий қизиқиш билдира бошлади.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра “болғачилар” 33 ёшли эквадорлик футболчини ёзда, яъни МЮ билан шартномаси якунлангач эркин агент сифатида текинга қўлга киритишмоқчи. Айтиш лозимки, унга шунингдек испан ва италян жамоаларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.
Маълумот учун, Валенсия “Манчестер Юнайтед” сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида манкуанликлар сафида жами 239та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 17та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар