"Вест Хэм" Вида учун курашда "Атлетико" ва "Ливерпул"ни ортда қолдириши мумкин

  • 20 июля, 2018, 12:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби “Бешиктош” ҳимоячиси Домагой Вида учун курашга қўшилди.

Tecno

Milliyet нашри тарқатган хабарга кўра лондонликлар 29 ёшли Хорватия терма жамоаси аъзоси учун турк клубига нақд 22 млн евро таклиш қилишмоқда. Бу билан “болғачилар” Вида учун 20 млн евро таклиф қилаётган “Эвертон”  ҳамда “Ливерпул”ни, шунингдек, футболчини ўз сафида кўришни истаётган “Атлетико” Мадридни ҳам ортда қолдиришга яқин туришибди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Бешиктош” Вида учун 35 млн евро талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию