"Vinaphone-2018" халқаро мусобақаси.Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иккинчи турда мағлубиятга учради

Хабарингиз бор Равшан Хайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоамиз ҳозирда Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида ишитрок этиш учун Тошкентда йиғин ўтказмоқда. 

Суннатилло Абдурасулов бошчилигида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса айни кунларда Вьетнамдаги "Vinaphone-2018" халқаро мусобақасида иштирок этяпти.

Биринчи тур ўйинида Уммон олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушиб, дуранг қайд этган футболчиларимиз иккинчи ўйинда Фаластин олимпия терма жамоасига мағлуб бўлишди. Фаластинликлар томонидан киритилган 2 та голга Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1 та гол билан жавоб бера олди. Гол муаллифи - Нурилло Тўхтасинов.

Вьетнамдаги халқаро мусобақа Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод бўлган футболчиларни синовдан ўтказиш, уларга халқаро ўйинлар тажрибасини тақдим қилиш ва саралаб олиш вазифасини бажариб беради. 

Вакилларимиз мусобақадаги сўнгги ўйинни 7 август куни мусобақа мезбони Вьетнамга қарши  ўтказишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!