“Вольфсбург” “МЮ” ҳимоячисига қизиқиб қолди

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳимоячиси Люк Шоу ўз фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 23 ёшли футболчига “Вольфсбург” клуби катта қизиқиш билдирмоқда ва тез орада Шоу вакиллари билан музокаралар ўтказмоқчи. Немис клуби трансфер ойнаси якунлангунига қадар ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи, бироқ Шоунинг ўзи манкунианлар сафини тарк этишни истамаяпти.

Люк Шоунинг “МЮ” билан амалдаги келишуви 2019 йилгача мўлжалланган. Маҳоратли ҳимоячи 2014 йили 27 миллион фунт эвазига “Саутгемптон”дан “МЮ”га келиб қўшилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!