WSB. Ёсбани Вейтиа - Жасурбек Латипов қарама-қаршилигида кимни имконияти қандай?

Энг кучли боксчиларимиздан ташкил топган “Uzbek Tigers” жамоаси эртага Куба пойтахти Гавана шаҳрида Жаҳон Бокс Сериялари - “World Series of Boxing” чорак финал жавоб учрашувида “Cuba Domadores” вакилларига қарши рингга кўтарилади.

Ўтган ҳафта охирида кубалик боксчиларни Самарқанд шаҳрида қабул қилган "Ўзбек йўлбарслари" якунда 3-2 ҳисобида ғалаба қозонган эди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритиш учун бироз имконият яратиб олишди.

Тошкент вақти билан 5:30 да старт оладиган жанглар кетма-кетлигини Ёсбани Вейтиа ҳамда Жасурбек Латипов бошлаб беришади. Май ойи аввалида мамлакатимиз мезбонлик қилган Бокс бўйича Осиё чемпионатида муваффақиятли иштироки билан юртимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилган ҳолда, олтин медални қўлга киритган ушбу боксчимиз бўлажак жангда ғалаба қозониш учун етарлича имкониятга эга.

Бироқ, ушбу боксчиларнинг халқаро ареналарда қайд этган натижаларига қараб шуни хулоса қилиш мумкинки, ушбу қарама-қаршиликда имкониятлар деярли тенгдир. XXXI ёзги Олимпия ўйинларида чорак финалгача етиб борган кубалик боксчи сўнгги марта 2015 йили Жаҳон чемпионатида совриндорлар қаторидан жой олган бўлса, ҳамюртимиз шу ойда ўтказилган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган ва 2013 йилги Бокс бўйича Жаҳон чемпионатида кумуш медаль соҳибига айланган.

Жаҳон Бокс Серияларида дебют қилаётган ҳамюртимиз Жасурбек Латипов ушбу мусобақанинг бу йилги мавсумида икки маротаба жанг ўтказган Ёсбани Вейтиага қарши баҳс олиб боради. Вейтиа ушбу мусобақа доирасида ўтказган икки жангда очколар бўйича бир ғалаба ва бир мағлубият қайд этган.

Ёсбани Вейтиа

Туғилган санаси: 12/03/1992

Бўйи: 160 см

Асосий зарбани чап қўлда беради

Халқаро ареналарда қўлга киритган совринлари:

2015 йил. Бокс бўйича Жаҳон чемпионати – Кумуш медаль соҳиби

2015 йил. Пан-Америка Ўйинлари – Кумуш медаль соҳиби

2013 йил. Бокс бўйича Жаҳон чемпионати – Бронза медаль соҳиби

2011 йил. Пан-Америка Ўйинлари – Кумуш медаль соҳиби

 

Жасурбек Латипов

Туғилган санаси: 15/09/1991

Бўйи: 160 см

Асосий зарбани ўнг қўлда беради

Халқаро ареналарда қўлга киритган совринлари:

2017 йил. Бокс бўйича Осиё чемпионати – Олтин медаль соҳиби

2013 йил. Бокс бўйича Жаҳон чемпионати – Кумуш медаль соҳиби

2013 йил. Ёзги Универциада Ўйинлари – Бронза медаль соҳиби

2011 йил. Бокс бўйича Жаҳон чемпионати – Бронза медаль соҳиби

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!