Хитой клуби Витселни МЮга сотмоқчи

Хитойнинг "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клуби ўзининг бельгиялик ярим ҳимоячиси Аксель Витселнинг хизматларини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилмоқда.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра хитойликлар 26 ёшли футболчисини айнан МЮга сотишни кўпроқ фойдали деб билишмоқда. Айтиш лозимки, Витселга шунингдек Дортмунднинг “Боруссия” клубига ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, Хитой клуби уни айнан “қизил иблислар”га сотиш кўпроқ фойдали деб ҳисоблашмоқда.

Маълумот учун, "Тяньцзинь Цюаньцзянь" Витселни 2017 йил Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубидан сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!