Хуршидбек Норматов ва Баҳодир Жалолов Нью-Йоркда навбатдаги жангларини ўтказади

Профессионал боксчиларимиз Баҳодир Жалолов ва Хуршид Норматов (5-0-0) ўзларининг навбатдаги жангларини Нью-Йоркдаги “Foxwoods Casino” аренасида ўтказади.

Бокс бўйича “Uzbek Tigers” жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов профессионал рингдаги илк жангини мексикалик Хьюго Трухильо (4-0-1, КО2) билан куч синашса, Хуршид Норматов (5-0, 2 KOs) колумбиялик Роналд Монтесга (18-8, 16 Kos) қарши рингга чиқади.

Ушбу бокс кечасида 10 профессионал жанг ўтказилиши режалаштирилган. Жанглар Тошкент вақти билан 6 май куни соат 03:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!