Яна бир футболчи Хорватия термасидаги фаолиятини якунлаганлигини эълон қилди

33 ёшли футболчи ЖЧ-2018 дан сўнг Хорватия термасидан кетишини эълон қилган иккинчи футболчи бўлди. Бунга қадар Ведран Чорлука ва Марио Манжукичлар ҳам бош жамоадаги фаолиятларини якунлаганликларини эълон қилишган эди.

"10 йилдан сўнг севимли либосим билан хайрлашадиган вақт келди", - деди Субашич.

Унинг сўзларига кўра, бу қарорга Россия мундиалидан анча олдин келган. Маълумот учун, Субашич Хорватия сафида 44 та беллашувда майдонга тушган ва ЖЧ кумуш медалларини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!